26 Апрел 2023 йил 299

Муҳаммадсиз куйларим қолди....

Жорий йилнинг 25 апрель куни ИИВ Сирдарё академик лицейида Сирдарё тумани Маданият бўлимининг «Ёшлик» ашула ва рақс ансамбли билан ҳамкорликда Ўзбекистон ҳалқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг 69 йиллиги бағишланган "Муҳаммадсиз куйларим қолди" номли адабий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда лицейимизнинг ўқувчилари томонидан ижро этилган шоир қаламига мансуб Ватанни мадҳ этувчи, она тили, севги, меҳр-муҳаббат мавзусидаги шеърлар ҳамда туман Маданият бўлимининг «Ёшлик» ашула ва рақс ансамбли томонидан Муҳаммад Юсуф сўзи билан ижро этилган "Биз бахтли бўламиз" қўшиғи даврага кўтаринки кайфият бахш этиб, тадбирга йиғилганларда катта таассурот уйғотди. Саҳнада Отабек, Кумуш, Зайнаб тимсолларида пайдо бўлиб, Муҳаммад Юсуф созлари орқали уларнинг дардларини куйлаган оқувчи ёшлар томошабинларнинг олқишига сазовор бўлишди.

Тадбир якунида Ўзбекистоннинг машҳур хонандаси Севара Назархон ижросида "Улуғимсан Ватаним" қўшиғининг куйланиши, ўқувчиларнинг барчаси қўшиққа жўр бўлиши, уларнинг қалбида ҳарбий ватанпарварлик туйғусини яна бир бора мустаҳкамлади.

Text to speech