3 Июл 2024 йил 1577

Мирзаобод туманидаги "Navro'z Total tekstil" МЧЖда «Кибермаданиятни юксалтириш» ойлиги доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Мирзаобод туманида жойлашган "Navro'z Total tekstil" МЧЖда Сирдарё вилоятида Кибермаданиятни юксалтириш-комплекс тарғибот-ташвиқот ойлигини доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда тумани ИИБ бошлиғи, ойлик доирасида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Маъсуллар томонидан фуқароларимизни кибермаданиятини ошириш мақсадида маърузалар ҳамда флаерлар тарқатилди. Қолаверса ой давомида «Энг фаол маҳалла», «Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман», «Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг», «Энг яхши миллий контент», кибержиноятларга қарши биргаликда курашамиз каби йўналишларда танловлар, киберспорт мусобақалари ташкил этилганлиги ҳақида маълумотлар берилди.

Тарғибот тадбирида фуқаролар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олишди.

Text to speech