15 Ноябр 2024 йил 4222

Мирзаобод туманида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаровнинг фуқаролар мурожаатларига бағишланган навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш бунинг учун эса уларни рози қилиш мавжуд муаммоларини тезкорлик билан бартараф этиш орқали мурожаатларига ижобий ечим топиш бугун барча бўғиндаги раҳбарлар олдида турган муҳим вазифага айланиб улгурди. Шу мақсадда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаров томонидан белгиланган режага асосан ҳудудларда манзилли сайёр қабуллар мунтазам ўтказилмоқда.

Шу боисдан ,Вилоят 3-сектори раҳбари Мирзаобод туманида бўлиб, туман аҳолисининг турли йўналишларидаги мурожаатларига ечим излаш ҳамда уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида мулоқоти ташкил этилди.

Учрашувда туман сектор раҳбарлари идора ва ташкилот мутасаддилари ҳамда 50 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишди. Ҳар бир мурожаатга жойида тегишлилиги бўйича соҳа мутахассислари иштирокида ечим изланди. Қабулда 15 нафар фуқаролар вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғига кадастр, янги электр симёғочлар ўрнатиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, автомагистраль йўлларда пиёдалар йўлакчасини ташкил этиш ҳамда фуқаролик паспорти олиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли мавжуд жарима ва давлат божини тўлаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Ушбу мурожаатларнинг 5 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди, 3 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, қолган 7 та масалалар ўрганиш учун қўшимча вақт талаб қилганлиги сабабли вилоят 3-сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳудудларда аҳоли мурожаатларига бағишланган манзилли сайёр қабуллари давом этмоқда. 

Text to speech