7 Июл 2022 йил 571

Мирзаобод туманида ноқонуний ов милтиғи патронлари аниқланди.

Олинган маълумотга кўра, Мирзаобод туман ИИБ ЖҚГ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 1991 йилда туғилган Мирзаобод туманида яшовчи Д.Ннинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, тегишли рухсатномасиз сақланаётган 10 дона 16 калибрли, “ИЖ” русумли ўқотар қуролга тегишли бўлган патронларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Ўз.Рес ЖКнинг 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech