31 Май 2022 йил 239

Мирзаобод тумани ИИБ Пробация бўлинмаси ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, келгусида салбий ҳолатларга йўл қўймаслик борасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ИИБ Пробация бўлими бошлиғи майор К.А.Хамракулов кириш сўзи билан очиб, 2022 йилнинг 4 ой 20 кун давомида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан гапириб ўтди.

Ушбу ўтказилган йиғилишда масъуллар томонидан ҳозирги кунда ички ишлар тизимида хизмат олиб бораётган ҳар бир ходим хизмат, ижрочилик интизомига ва қонунчиликка риоя этишлари давр талаби эканлиги, давлатимиз раҳбари томонидан коррупцияга қарши кескин курашиш кераклиги, Пробация ҳисобида турган ҳар бир назорат остидаги шахсга суд томонидан белгиланган мажбуриятларга риоя этишлари, қонунчилик бузилишига йўл қўйиш қатъиян тақиқланиши, белгиланган вақтда туман ИИБ Пробация бўлинмасига келиб профилактик суҳбатдан ўтишлари, тамагирлик, ҳолатларига чек қўйиш кераклиги, ҳар бир назорат остидаги шахсни психолог иштирокида суҳбат ўтказиш, уларнинг ижтимоий аҳволини тубдан билиш, муаммоларига ечим топиш, жумладан, жазо ўташ даврида иш билан таъминлашда ҳамкор ташкилотлар билан ишларни жадаллаштириш, ҳаётда ўз ўрнини топишларида амалий ёрдам берилиши лозимлиги ҳақида такидлаб ўтилди.

Шунингдек, амалдаги қонунларимизда фуқароларимизга кўплаб енгилликлар яратиб берилаётганлиги, давлатимиз раҳбари томонидан йилдан йилга қонунлар либераллаштирилиб, АФВ Фармони қўлланилаётганлиги, жиноят содир этиб қилган ишидан пушаймон бўлган ва меҳнатга виждонан ёндашиб ўзини яхши томондан кўрсатиб келаётган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан, муддатидан илгари шартли равишда озод этилаётганликлари, уларга ҳам ҳаётда ўз ўринларини топишларида тадбиркорлик қилишларига кенг имкониятлар яратилаётганлиги, давлат томонидан яратилаётган иш ўринлари бераётганларига, субсидия, кредитлар берилаётганлиги, шунингдек, жазо ўтаётган назорат остидаги шахсларга суд томонидан берилаётган озодликни чеклаш жазосини ўтаётганларга ҳам ушбу жазони уларни жамиятдан ажратмаган ҳолда, фақат оиласи билан бирга бўлишлари оиласига ёрдам беришлари, фақат суд томонидан белгиланган тақиқ ва мажбуриятларга риоя этишлари талаби қўйилаётганлиги, жойларда бириктирилган Пробация инспекторлари ҳамда маъмурий ҳудуд профилактика инспекторлари томонидан назорати олиб борилаётганлиги, қонун талабларини бузмасликлари, ҳар қандай муаммолар билан келган тақдирда имконият даражасида ёрдам беришга тайёрлиги билдирилди.

Йиғилиш якунида, юқоридаги ҳолатлардан ҳар бир назорат остидаги шахс тўғри хулоса чиқариши кераклиги, жазони ўташ тартибларига қатъий риоя қилишлари ҳар бир ҳолатларни олдини олиш бўйича маҳкумлар томонидан таклиф қилинадиган ҳар қандай ҳолатлар бўйича ходимлар томонидан билдирги асосида раҳбариятга мурожаат қилиб, ЖКнинг 211-моддаси бўйича ишлаш кераклигини айтиб ўтилиб, келгусида шу каби салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб назоратга олиши, ҳар бир маҳкумларга ишонч телефон рақамларини тарқатиб, маҳкумларга нисбатан ходимлар томонидан қонун бузилиш ҳолатлари бўладиган тақдирда алоқага чиқишлари бўйича маҳкумларга тушунтиришлар берилиб, келгусида шу каби салбий ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан зарурий профилактик чора-тадбирлар белгиланиши лозимлиги тўғрисида кўрсатма ва топшириқлар берилиб, йиғилиш якунланди.

 Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими

Text to speech