9 Август 2021 йил 737

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларининг аҳолига янгича хизмат кўрсатиш услуби

Халқимиз азалдан ёши улуғ инсонларни эъзозлашни, кексалар ҳолидан хабар олишни, ёрдамга муҳтож кимсаларга ёрдам қўлини чўзишга одатланган ва бу асрлар давомида бебаҳо анъана ва қадриятларимизга айланган. Президентимиз таъкидлаганларидек, турли соҳаларда эришаётган ютуқларимизда ота-оналаримиз, мўътабар қарияларимизнинг унитилмас ва улкан хизмати борлигини, биз улар олдида умрбод қарздор эканлигимизни унутмаслигимиз, қўлимиздан келганича уларнинг оғирини енгил, умрини узоқ қилишни ўзимизнинг инсоний бурчимиз, деб билишимиз лозим.

Бундай эзгу амаллар бугунги кунда ҳаётимизда ўз ифодасини топмоқда. Хусусан, Сирдарё вилоятида ҳам кексаларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун барча шароитлар яратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси томонидан Сирдарё вилояти ҳудудидаги ММиграциява фуқароликни расмийлаштириш хизматларига боришга лаёқатсиз, имконияти чекланган кекса ёшдаги фуқроллар учун уларнинг яшаш манзилларига ёки тегишли муассассаларига бориб, идентификация ИД-карталари расмийлаштириш учун мўлжалланган мобиль қурилма (планшет) ажратилди.

Ушбу қурилма ёрдамида ногирон ва имконияти чекланган кекса ёшдаги фурололарнинг мурожаатларига асосан, МиМиграцияа фролроликни расмийлаштириш хизматлари ходимлари томонидан уларнинг яшаш манзилларига бориб, иидентификацияИД-карталари расмийлаштириб берилмоқда.

Жорий йилда вилоятимизда шу каби кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди ва бу жараён изчил давом эттирилмоқда. Буларнинг барчаси давлатимиз томонидан инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг амалдаги самараларидир.

Сирдарё вилояти ИИБ М ва ФРБ

Text to speech