5 Ноябр 2021 йил 528

«Марихуана» гиёҳвандлик воситаси сақлаётган шахс аниқланди

Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида, Боёвут тумани Бекат маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Боёвут тумани, Бекат маҳалласида яшовчи, З.Бнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш уйи меҳмонхонасида жойлашган сандиқ устида турган кўрпалар орасидан 3 шиша идишга солинган соф оғирлиги 2.86 гр «Марихуана» гиёҳвандлик воситаси сақлаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Боёвут тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан З.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech