18 Август 2022 йил 308

Мард ўғлонлар номи барҳаёт

Табиатда мўъжизалар кўпдир, бунинг энг ажойиби инсон – деган эди антик давр мутафаккири Софокл. Инсон - олий мавжудот. Инсон - олий қадрият. Инсон - билими, меҳнати, салоҳияти, иқтидори, ахлоқи, юриш-туриши, ўзини тутиши, теварак атрофидаги инсонларга яхши муносабати билан ҳурмат эътибор қозонади. Инсон меҳнати, амалга оширган савобли, фойдали, фаолияти туфайли қадрли. Чунки, инсоннинг инсонийлиги унинг амалга оширган ишлари билан белгиланади. Жамшид Мўминов ўз хулқи, ахлоқи, дўстларига самимий муносабати туфайли ҳам ички ишлар ходимлари ўртасида жуда катта ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган инсон эди.

Жамшид Мўминов ўз вазифасини сидқидилдан бажарадиган, ўта масъулиятли, касбини севадиган ички ишлар ходими эди. 2017-йилнинг февраль ойидан Ширин шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган майор Жамшид Мўминов 2020-йил 23-июнь куни навбатдаги жиноятни фош этиш вақтида ўзига бириктирилган ҳудудда, яъни Ширин шаҳар ИИБ биносида соғлиги ёмонлашиб вафот этган.

Вафотидан сўнг майор Мўминов Жамшид Тўлқинович Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.08.2020 йилдаги ПФ 6046-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.2020 йилдаги 543-сон қарорига асосан “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланган.

"Мард ўғлонлар номи барҳаёт" сарлавҳаси остида Мўминов Жамшид Тўлқинович таҳсил олган мактабга ёдгорлик бурчаги тайёрланди, зеро ватан тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидойиларча бахшида бўлган умр ёш авлодга намуна бўлишга муносиб.

Сирдарё вилояти ИИБ

Text to speech