Манзил колонияларда жазо муддатини ўтаётган махкумларга идентификация ID-карталари расмийлаштириб берилмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг тегишли моддаларида суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди, деб белгиланган. Лекин ижтимоий ҳавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларда сайловда иштирок этиш, яъни сайлаш ҳуқуқи мавжуд.
Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасига қарашли 40 манзил колониясида сайлаш ҳуқуқига эга бўлган 6 нафар жазо муддатини ўтаётган махкумларга Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати ходимлари томонидан уларнинг жазо муддатини ўтаётган жойларига борган ҳолда, махсус планшет қурилмаси ёрдамида ИД-карталар расмийлаштириб берилмоқда.
Бу эса ўз навбатида жазо муддатини ўтаётган махкумларнинг сайлов жараёнларида ўз конституциявий ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланишлари ҳамда ўзлари муносиб деб топган номзодларига овоз беришларини кафолатлайди.
Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБ