9 Август 2022 йил 246

Маънавият маршрутининг «Ховосдаги кўҳна бекати»

Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ходимларнинг маънавий-маърифий билим савиясини юксалтириш, юқори касбий тайёргарликка эга, жисмонан ва маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш, уларни ўқитиш орқали республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти тушунтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ–5050-сон қарори билан тасдиқланган ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш шунингдек, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2022 йил 1 август кунидаги Ички ишлар органларида «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!» шиори остида 2022 йил 1 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар «ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ»ни ўтказиш тўғрисидаги 80-сонли фармойишига асосан, шунингдек ходимларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга уларга муносиб бўлиш туйғуларини шакллантириш, ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, ватанпарвар, миллий қадриятларга содиқ баркамол шахс сифатида тарбиялаш ишларни янада кучайтириш мақсадида 2022 йилнинг 08 август куни «ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ» муносабати билан Гулистон туман ИИБ шахсий таркиби Сирдарё вилояти, Ховос туманида жойлашган «КЎҲНА ХОВОС» зиёратгоҳига олиб борилди. Ушбу ташриф мобайнида масъул имом хатиб томонидан ходимларга ушбу зиёратгоҳ 2500 йиллик тарихга эга эканлигини, мана нечи асрдирки, миллий қадриятлар ва урф одатлар авлодлардан-авлодларга ўтиб келаётганлигини, бундай қадамжоларни кўз қорачиқиғидек асраш лозимлигини батафсил тушунтириб ўтди. Шунингдек, ходимлар бу жойдаги ҳар бир асори-атиқаларни диққат билан томоша қилишиб тегишли маълумотларга эга бўлишди. 

Text to speech