25 Май 2023 йил 613

“Маънавият ойлиги”  доирасида Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар ўртасида “Кодекс билимдони” кўрик танлови ўтказилди.  

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар  вазирининг  фармойишига  асосан  жорий  йилнинг 1-май кунидан 1-июнь кунига қадар ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан  хизмат қилиш  олий  бурчимиз” шиори остида  “Маънавият  ойлиги”  ўтказилмоқда. Мазкур  ойлик  давомида  Сирдарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш  ходимларнинг   интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий - ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш, бу борада билимли  ва салоҳиятли ходимларга  иқтидорини намоён этишлари  учун етарлича  шарт - шароитлар яратиш, уларни муносиб равишда рағбатлантириш, шунингдек, ходимларни ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексини қай даражада ўзлаштирганлигини аниқлаш  мақсадида жорий йилнинг 24-май куни Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида  “Кодекс билимдони” кўрик танлови ўтказилди.

Ўтказилган “Кодекс билимдони” кўрик танловида шаҳар-туман босқичида ғолиб бўлган 14 нафар ходимлар иштирок этди. Зукко, билимдон ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган ёш ходимлар савол-жавобларида ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Ташкил этилган ушбу ўйин ҳақиқий беллашувидан мутлақо фарқ қилмади.

Муросасиз, ҳаяжон билан қизғин ўтган кўрик танловида Гулистон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант Суюнов Азамат Райимқул ўғли фахрли биринчи ўринни, Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ сафдор ходими сафдор Джўраев Фурқат Шобутаевич фахрли иккинчи ўринни, Янгиер шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи лейтенант Омонов Шерзод Абдуғани ўғли фахрли учинчи ўринни эгалладилар. Ғолиб бўлган ходимлар бошқарма бошлиғининг қимматбаҳо совғалари ҳамда китоблар тўплами билан тақдирландилар.

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар бундан кейин ҳам давом этиб, ҳар бир ходимни ватанига, халқига ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

 

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech