9 Декабр 2022 йил 284

Маҳорат дарслари — лицей ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг муҳим омили

Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг тегишли кўрсатмасига асосан вазирлик Академик лицейлари ўқувчиларида ички ишлар органлари хизматига қизиқишни янада ошириш, уларни Ватанга, юксак фуқаролик ҳамда демократия, мустақиллик ғояларига, ўз халқининг маънавий ва тарихий қадриятларига садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари, туман (шаҳар) ИИБ бошлиқлари томонидан «очиқ мулоқот» шаклидаги маҳорат дарслари ўтказиб келинмоқда. Шундай маҳорат дарсларидан бири Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Шерматов Қаҳрамон Хотам ўғли томонидан жорий йилнинг 9 декабрь куни вазирлик Сирдарё академик лицейи ўқувчилари билан «Ички ишлар органлари ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш» мавзусида ташкил этилди. Подполковник Қ.Х.Шерматов ўз нутқида сўнгги йилларда мамлакатимизда ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш борасида олиб борилган кенг қамровли ислоҳотлар, ходимларнинг соғлиғини сақлаш, меҳнатига ҳақ тўлаш, уй-жой билан таъминлаш, мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан имтиёзли фойдаланиш, давлат пенсия таъминоти, давлат суғуртаси ҳамда бошқа турдаги ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби ва бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўқувчиларга батафсил тушунчалар бериб ўтди.

Маҳорат дарси очиқ мулоқот ҳамда савол-жавобларга бой тарзда ташкил этилиб, фаол иштирок этган ўқувчиларга подполковник Қ.Х.Шерматов томонидан эсдалик совғалари улашилди.

Text to speech