Маҳаллаларда профилактик ишлар олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти Боёвут тумани А.Темур МФЙ ҳудудидаги Низоли оилалар билан манзилли равишда олиб борилган ишлар ва "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28- январдаги ПФ-60- сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилган ишлари ўрганилди.
Ушбу маҳаллада судда низолашиб келаётган 2 нафар оила мавжуд бўлиб, улар билан манзилли амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди. Боёвут тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори С.У.Пўлатова ва профилактика инспектори М.Ортиқбоевлар томонидан фуқароларга доимий равишда ҳуқуқий кўмак берилиб келинмоқда.
Манзилли ишлардан кўзланган мақсад ажримлар сонини кескин камайтириш фарзандлар келажагига бефарқ бўлмаслик, хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг барча турига қарши курашишда якдилликни амалга оширишдан иборат.