24 Май 2022 йил 278

Лицейда мини-футбол бўйича мусобақа ташкил этилди.

Жорий йилинг 19-21 май кунлари ИИВ Сирдарё академик лицейида ўқувчи-ёшларни жисмоний ва маънавий етук бўлиб улғайиши, жумладан уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда спортга кенг жалб қилиш мақсадида ўқувчилар ўртасида "Спортни сев-спорт билан яша" шиори остида мини-футбол мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада лицей ўқувчиларидан ташкил топган 14 та жамоа гуруҳларга бўлинган ҳолда беллашишди. Қизғин ва муросасиз тарзда ўтказилган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, фахрли 1-ўрин 103-гуруҳ ўқувчиларига, 2-ўрин 205-гуруҳ ўқувчиларига ва 3-ўрин 204-гуруҳ ўқувчиларига насиб этди.

Ғолиблар, шунингдек мусобақада ўзининг маҳорати ва жисмоний салоҳияти билан алоҳида ажралиб турган ўқувчилар “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи” ва “Энг яхши ҳужумчи” номинациялари бўйича лицей маъмурияти томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Text to speech