31 Март 2022 йил 366

Лицейда анъанага кўра китобхонлик кечаси ўтказилди .

«Китоб - беминнат устоз. Ҳар дақиқа у бизни донишмандларнинг билим хазинаси билан ошно эта олади», деб ёзади буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий.

Бугунги ахборот асрининг илғор технологияларисиз кунларимизни тасаввур қилолмасакда, тенгдошларимиз орасида китобга ошно бўлган ёшларнинг борлиги қувонарли ҳолдир. ИИВ Сирдарё академик лицейида ҳам китобга ошно қалблар талайгина. Лицейда ҳафтанинг ҳар душанба куни китобхонлик кечаси ўтказилиши анъанага киритилган. Навбатдаги китобхонлик кечасида 1-босқич ўқувчилари белгиланган китоблар юзасидан ўзаро беллашишди. Белгиланган 7 та китоб асосида ўтказилган тезкор савол-жавоблар қизғин баҳс - мунозараларга бой бўлди.

"Маълумки, аҳолининг интеллектуал ва маънавий-эстетик эҳтиёжини қондириш, хусусан, ёшларни мустақил фикрлайдиган, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга, чинакам ватанпарвар ва маънан баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда китобнинг ўрни беқиёсдир." - дейди лицей директори майор Ғайрат Абдуллаев .

Text to speech