1 Декабр 2022 йил 276

Лицейда 1 декабрь -“Халқаро ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди.

Жорий йилнинг 30- ноябрь куни ИИВ Sirdaryo академик лицейида 1 декабрь -“Халқаро ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбирда Sirdaryo tumani Санитария эпидемиологик осойишталиги va жамоат саломатлиги сақлаш бўлими эпидемолог-врачи H.B.Inomjonov “ОИВ-инфекцияси тарихи, этимологияси va эпидемиологияси” мавзусида маъруза қилди. Маъруза давомида жумладан ОИТСга қарши курашиш, тўғри овқатланиш, тўғри дам олиш, жисмоний фаоллик, телефон va компьютерларни ишлатиш тартиблари тўғрисида, ОИВ инфекцияси va унинг юқиш йўллари, ОИВ тарқалишига қарши юртимизда олиб борилаётган ишлар хусусида ўқувчиларга презентация va видеороликлар орқали тушунтириб берилди. Тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисидан керакли жавобларни олишди.

Шунингдек, ўқувчилар ҳар қандай юқумли va бошқа касалликларни олдини олиш учун тиббий маданиятни юксалтириш муҳимлигини, саломатлигини ўз қўлида эканлигини чуқур англаб етишди.

Text to speech