17 Июн 2023 йил 579

Лицей ўқувчилари республика ғолиби.

Президентимизнинг “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони, шунингдек 2022-2023 йилларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастури ижросини таъминлаш мақсадида 10–12 июнь кунлари Бўстонлиқ туманидаги Ёшлар оромгоҳида “Ёшлар ва қонун” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Танловда Сирдарё академик лицейи ўқувчиларидан ташкил топган 14-18 ёш тоифасидаги «Академик» ва 18-30 ёш тоифасидаги «Қалқон» жамоалари ҳам ҳудудий босқичда ғолибликни қўлга киритиб иштирок этишди.  

Жамоалар “Муамоли вазиятга ҳуқуқий ечим”, “Ҳуқуқий пенальти”, “Менинг қонунчилик ташабуссим”, “Суд мажлиси модели” деб номланган тўртта шарт бўйича беллашдилар. ИИВ Сирдарё академик лицейининг «Қалқон» жамоаси 18-30 ёш тоифасида ҳар жабҳада кучли эканликларини намоён этиб фахрли биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, 14-18 ёш тоифасида «Академик» жамоаси эса муносиб учинчи ўринни қўлга киритди. Танлов якунида иштирокчилар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Ушбу ғалаба ўқувчиларга ва уларнинг тенгдошларига ўз кучига ишонч ва енгилмас ирода билан интилиш албатта муваффақиятга етакловчи йўл эканлигини яна бирбор кўрсатди.

Айтиш жоизки, ёшлар билан мақсадли ишлашга қаратилган бу каби танловлар улар ўртасида олиб бориладиган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, келажагимиз ворисларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Text to speech