2 Декабр 2022 йил 301

Лицей ўқувчилари жиноят ишлари бўйича судлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов томонидан 2022 йил 20 августдаги фармойишига асосан ўтказилаётган декабрь ойи "Конституциявий ҳуқуқ" фани ойлиги доирасида, 01 декабрь куни вазирлик Сирдарё академик лицейи ўқувчилари жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судига ташриф буюришди. Ташриф доирасида ўқувчилар ҳозирги кундаги суд тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишдилар. Жиноят ишлари бўйича Сирдарё  туман суди раиси С.Сарибоев томонидан лицей ўқувчиларига суд тизимида янги қабул қилинган қонунлар ва уларга яратилган шароитлар, ҳозирги кунда давлатимиз раҳбари томонидан одил судловни янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор устувор вазифалар тўғрисида маълумот берилди. Хусусан, вилоят судлари масъулиятини ошириш, жиноят ишини айблов хулосаси ва ҳимоячи фикри билан бирга қабул қилишни ва адолатли ҳукм чиқариш, инсон тақдири қонунийлик принципларига асосланган бўлишини таъкидлади.

Шундан сўнг лицей ўқувчилари очиқ маъмурий суд жараёнларида бевосита иштирок этдилар. Суд жараёнларини кузатиб ҳуқуқбузарларнинг қилган айблари учун тайинланган жазоларнинг қўлланилиши ва судьяларнинг фаолияти ҳақида умумий кўникмаларга эга бўлишди. Судда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича бир қанча ҳолатлар ўқувчилар иштирокида кўриб чиқилди. Суд жараёнидан кейин ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига судьялар tomonidan жавоблар олишди.

Text to speech