22 Апрел 2022 йил 333

Лицейда  “Зукко китобхон” интеллектуал ўйинлари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчи ёшларида кучли билим ва бой тафаккурни шакллантириш, уларни китобхонликка кенг жалб қилишга қаратилган тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 март кунидаги 79-сонли фармойишига асосан “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги” доирасида академик лицей ўқувчи ёшлари ўртасида жорий йилнинг 21 апрель куни ўтказилган “Зукко китобхон” интеллектуал беллашуви шу каби тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди.

Беллашув аввалида лицей директори майор Ғ.Ж.Абдуллаев инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли ва давлатли бўлишининг муҳим омили – бу китоб билан дўст бўлиш эканлиги, китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундаши тўғрисида таъкидлаб, барча иштирокчиларга омад тилади.

Ўтказилган “Зукко китобхон” интеллектуал ўйинларида 7 та жамоанинг зукко, билимдон йигит-қизлари савол-жавобларда ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Қизғин ва муросасиз ўтган беллашувда 104-гуруҳ ўқувчиларида иборат «Соҳибқирон» жамоаси 1-ўринни, 105-гуруҳ ўқувчиларининг «Алкимёгар» жамоаси 2-ўринни ва 101-гуруҳ ўқувчиларининг «Алпомиш» жамоаси учинчи ўринни эгалладилар.

Ғолиб жамоалар лицей раҳбариятининг фахрий ёрлиқлари ҳамда китоблар тўплами билан тақдирландилар.

Text to speech