24 Октябр 2022 йил 315

Лицейда Она тили ойлиги доирасида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ички ишлар вазирининг 2022 йил 20 августдаги 189-сонли фармойиши асосида “Октябрь-Она тили ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан жорий йилнинг 21 октябрь кунида ИИВ Сирдарё академик лицейида “Қадринг баланд бўлсин она тилим” шиори остида биринчи босқич ўқувчилари ўртасида “Тил билимдонлари” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Адолат СДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари Беҳзод Абдуллaев, матбуот котиби Sh.Umarov, бош мутахассиси A.Usmonov ва вилоят Кенгаши депутати S.Elmurodovlar иштирок этиб, дилдан суҳбатлашишди ҳамда ўз қаламига мансуб шеърий ижод намуналаридан келтириб, ўқитувчилар ва тадбирда иштирок этаётган ўқувчилар кўнглидан жой олишди. “Ўзбекистон Республикасининг давлат  тил ҳақида” ги қонунлар асосида берилган тезкор савол-жавобда ўқувчилар зийраклик ва тезкорлик билан жавоб бериб, ўз билим ва кўникмаларига эга эканлигини яна бир бор исбот қилишди. Тадбирда лицей ўқувчилари томонидан тилимизни матҳ этувчи шеър, мақол ва халқ оғзаки ижодидан намуналар келтирилди. Муросасиз кечган баҳсда жамоалар ўзларининг бор билим ва салоҳиятларини намойиш этди. Ўқувчилар томонидан куйланган халқ оғзаки ижоди намуналари ва лапарлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Якунда биринчи ўринни 103-гуруҳнинг «Кўҳинур» жамоаси, иккинчи ўринни 102-гуруҳнинг «Олимлар» жамоаси, учинчи ўринни 105-гуруҳнинг «Эверест» жамоаси ва 101-гуруҳнинг «Адолат» жамоалари эгаллашди.

Кўтаринки руҳда бўлиб ўтган тадбир туфайли шу азиз она тилимизни асраб, доимо соф сақлаш, муқаддас бурчимиз эканлиги

Text to speech