14 Апрел 2022 йил 298

Лицейда “Маънавият ойлиги” доирасида китоб тақдимотлари ўтказилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 март кунидаги 79-сонли фармойишига асосан жорий йилнинг 2 апрель кунидан 2 май кунига қадар барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги” ўтказилмоқда. Вазирлик Сирдарё академик лицейи ўқувчилари билан маънавият ойлиги доирасида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб борилмоқда.

Жумладан, навбатдаги тадбир Сирдарё тумани Ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди. Ўқувчиларни кутиб олган Сирдарё туман Ахборот-кутубхона маркази директори Д.Б.Хонтўраева меҳмонларга китоб ўқиш инсон учун муваффақият ва саодат эшикларини очувчи калит эканлиги, илм излаш, китоб, газета ва журналларни мутолаа қилиш кишининг дунёқарашини кенгайтириши, ўзгалар олдида китобхоннинг илмий, маданий ва ахлоқий савиясини юқорига кўтариши тўғрисида таъкидлади.

Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар”, Ўлмас Умарбековнинг “Одам бўлиш қийин” ва Артур Конон ДойлнингШерлок Холмс ва Доктор Ватсоннинг саргузаштлари” асарлари тақдимоти жараёни адибнинг ҳаёти ва ижоди, асарнинг ғояси, қаҳрамонларнинг ижобий фазилатлари тўғрисидаги маълумотлар билан қизиқарли ўтказилди.

Тадбирда Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан ўқувчиларга кутубхона фаолияти, кутубхонанинг хизмат кўрсатиш турлари, илмий-методик фаолияти тўғрисида маълумот бериб ўтилди ва кутубхона бўйлаб экскурция ташкил этилди. Шунингдек, кутубхона фондидаги бой адабиётлар билан яқиндан танишган ўқувчилар улардан фойдаланиш мақсадида кутубхонага аъзо бўлишди.

Самимий руҳда ўтказилаётган шу каби тадбирлардан ўқувчилар ўзлари учун катта маънавий озуқа олишлари шубҳасиз.

Text to speech