Лицейда китобхонлик кечаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор A.I.Ikramov ҳузурида 2022 йил 04 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 21-сонли баёнида ҳар ҳафтанинг душанба куни “Маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш куни” сифатида ўтказилиши кўрсатиб ўтилган. Шу муносабат билан жорий йилнинг 16 май куни ИИВ Сирдарё академик лицейида “Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси” мавзусида китобхонлик кечаси ташкил этилди. Тадбирни лицей директори майор Ғ.Ж.Абдуллаев очиб бериб, китоб – инсон маънавияти ва дунёқарашини юксалтирувчи муҳим манба эканлигини, китоб ўқиган инсон мулоҳазали, билимли бўлиб, юксак тафаккури ила бошқалардан ўзининг дунёқараши ва фикрлаши билан ажралиб туриши ва китоб билан ошно ўқувчи яхши инсон бўлиб улғайиши тўғрисида таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, лицейнинг 1-босқич ўқувчиларидан ташкил топган 6 та жамоа Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” асари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказишди. Қизғин ва мунозараларга бой ўтган китобхонлик кечасида белгиланган шартлар бўйича 103-гуруҳ ўқувчилари энг юқори балл тўплаб биринчи ўринни қўлга киришди. Лицей раҳбарияти томонидан ғолибларга китоблар жамланмаси топширилди.
Бу каби тадбирлар ёшларни мустақил фикрлайдиган, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга, чинакам ватанпарвар ва маънан баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда ўрни беқиёслиги шубҳасиздир.