3 Май 2023 йил 263

Лицейда “English Talant shov” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Сирдарё академик лицейида “Инглиз тили ва рус тили” фани ойлиги доирасида “English Talant shov” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда лицейнинг  1-курс ўқувчилари деворий газета шарҳи, инглиз тилида қўшиқ куйлаш ва саҳна кўриниши шартлари билан ўзаро беллашди. Тадбирда ўқувчилар “Ателло, Дездемона ва Яго“, ”Гаррй Поттер ва унинг дўстлари", "Шелбилар оиласи" кино фильмидаги "Томс Шелби, Артур Шелби ҳамда Питтер Шелби" образларида намоён бўлиб, томошабинларда катта таассурот уйғотдилар. Шунингдек, тадбирда ўқувчилар томонидан куйланган инглиз тилидаги қўшиқлар тадбир иштирокчиларига ҳам манзур бўлиб, биргаликда ҳиргоя қилишди. Тадбир якуний натижаларига кўра 1- ўринни 102-гуруҳ, 2-ўринни 107-гуруҳ ҳамда 3-ўринни 103-гуруҳ ўқувчилари эгаллади.

Таъкидлаш керакки, бу каби тадбирлар ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқишини янада орттиришига муҳим бир омил бўлиб хизмат қилади.

Text to speech