18 Сентябр 2023 йил 1556

Лицейда А.Қаҳҳорнинг 116 йиллиги муносабати билан иншолар танлови ўтказилди.

ИИВ Сирдарё академик лицейида жорий йилнинг 15 сентябрь санасида “Абдулла Қаҳҳор ўзбек адабиётининг фахри” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Иншолар танловида ўқувчилар адибнинг ҳаёти ва ижоди, ўзбек адабиётига қўшган улкан ҳиссаси ва унинг асарлари тўғрисида фикр мулоҳазаларини баён этди. Танловда иштирок этган ўқувчиларининг ёзган иншолари мавзуни мазмун-моҳиятини тўлақонли очиб берганлиги, мустақил фикрлар мавжудлиги ҳамда ишга ижодий ёндашганлиги бўйича сараланди. Танловда 204-гуруҳ ўқувчиси Ш.Салиева тенгсиз деб топилди.

Ижодий беллашув якунига кўра ғолибларга диплом ва совғалар топширилди.

Text to speech