28 Май 2022 йил 222

Лицей ўқувчилари билан "Бир миллион ўзбек дастурчилари" лойиҳаси бўйича IT Парк Сирдарё филиалида саёҳат ташкил этилди.

Ёшларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш, касб танлашларида келажакда тўғри қарор қабул қилиш ҳамда шиддат билан ривожланаётган технология асрида муносиб рақобатбардош кадр бўлиб етишишда IT нинг ўрнини ёритиб бериш мақсадида, жорий йилнинг 24 май куни ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчилари билан Гулистон шаҳрида жойлашган IT паркга саёҳат уюштирилди.

IT Парк Сирдарё вилоят филиалида ўқувчиларни марказ катта веб дастурчиси Маликов Шохрух Абдували ўғли кутиб олди. IT мутахассиси оъқувчиларга IT соҳасига қандай кириб келиш ва энг зарур методлардан қандай фойдаланиш кераклигини айтиб ўтилди ва марказнинг битирувчилари ҳамда ҳозирда таҳсил олаётган ўрганувчилар томонидан тайёрланган веб-сайтлар, лойиҳалар лицей ўқувчиларига тақдим этилди. Шунингдек, Стартуп лойиҳаларни амалга ошириш, ит-маркет тизими ва қандай қилиб IT парк резиденти бўлиш мумкинлиги ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Ўқувчилар IT паркда ташкил этилган компьютер саводхонлиги, дастурлаш, веб-дизайн, робототехника, киберспорт турлари, IT-инглиз тили каби бир қатор тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишиб, дарсдан ташқари ҳолатларда мазкур тўгаракларда иштирок этиш истагини билдирдилар.

Ташриф давомида ўқувчилар ўзлари қизиққан саволларга малакали мутахассислар томонидан етарлича жавоб олдилар. Ушбу саёҳат ўқувчиларимизда жуда катта таассурот ва IT соҳасига катта қизиқишни уйғотди.

Text to speech