Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар далилий ашёлар билан қўлга олинди.
“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги доирасида Сирдарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан ҳамкорликда жамоат тартибини сақлаш, хавфсиз муҳитни яратиш ва криминоген вазият барқарорлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда.
Хусусан жорий йилнинг 18-апрел куни Сирдарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тадбир давомида, 26.000.000 сўм пул эвазига 63 дона конвалютада жами 709 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахс далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Ҳозирда гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.