Юксак касбий билим, кўникма ва малака самарали амалиёт гарови
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025-йил 18-мартдаги ПҚ-110-сон қарори ҳамда Ички ишлар вазирлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 15-август книдаги 45/45-сон қўшма қарорларига мувофиқ ички ишлар органлари вояга етмаганлар масалалари бўйича (катта) инспектор-психологларининг таълим-тарбия соҳасига оид билим савияси ва кўникмаларини янада ошириш ҳамда республика олий таълим муассасалари салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида жорий йилнинг 18 август кунидан 27 август кунига қадар Гулистон Давлат университетида, университетининг малакали профессор ўқитувчилари жалб этилган ҳолда“Умумий психология”, “Ижтимоий психология”, “Оила психологияси” ва “Бола психологияси” модуллари бўйича сайёр ўқув йиғини ташкил этилди.
Ушбу ўқув йиғинларида вилоят Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган 43 нафар вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар иштирок этишди.
Ўқув йиғинида иштирок этиб, якуний имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ходимларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.