30 Октябр 2021 йил 631

Компьютер ўйинлари шаҳобчалари раҳбарларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилди.

Вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ИИБ ҲПБ нинг 2021 йил 14 октябрь кунги «Вилоят ҳудудидаги туман-шаҳарларда жойлашган таълим муассасаларида ўқувчилар давоматини яхшилаш, вояга этмаганлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган турли хил кўринишдаги жиноятларни олдини олиш, дарс вақтида вояга этмаганларнинг интернет клублари, маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа жойларда бемақсад юришларини олдини олиш ҳамда тунги вақтларда кўнгилочар масканларда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг кузатувисиз бўлишига йўл қўймаслик ҳақида» ги қўшма режасига мувофиқ вилоят ИИБ ҲПБ, Гулистон шаҳар прокуратураси, Гулистон шаҳар ИИБ ҲПБ ВEМБ ҳамкорлигида Гулистон шаҳрида тунги вақтларда вояга этмаганларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг назоратисиз кўнгилочар масканларда бўлишларини олдини олиш, уларнинг тунги вақтларда компьютер шаҳобчаларида бемақсад ўтиришлари, кафе-бар, ресторанларда бўлишларини олдини олиш мақсадида тунги рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган тадбирлар давомида Гулистон шаҳаридаги 10 тадан ортиқ компьютер ўйинлари шаҳобчалари, тунги вақтларда иш юритувчи кўплаб кафе-барлар, ресторанларнинг фаолиятлари рейд аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди. Тадбирлар давомида тунги вақтларда хусусий компьютер ўйинлари шаҳобчасида ва бошқа жойларда ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг назоратисиз бемақсад ўтирган 8 нафар вояга этмаганлар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли тартибда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47/1-моддасида кўрсатилган жавобгарлик чоралари қўлланилди. Шу билан бирга шаҳардаги тадбиркорлик субъектларига вояга этмаганларни тунги вақтларда назоратсиз, бемақсад бўлишларига йўл қўймаслик, уларни тунги вақтларда савдо ва бошқа турдаги маиший жойларда бўлишларига йўл қўймаслик тўғрисида бир неча бор огоҳлантириш олиб борилганига қарамай юқоридаги каби ҳолатларни содир этилишига йўл қўйганликлари учун 7 та компьютер ўйинлари шаҳобчалари раҳбарларига нисбатан қонуний тартибда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-моддаси, 2-қисмига мувофиқ маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Text to speech