10 Июл 2024 йил 2547

“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” комплекс тадбирлари Гулистон шаҳри хотин-қизлари ўртасидаги тарғиботи....

Оила ва ҳотин-қизлар Гулистон шаҳар бўлими, вилоят ИИБ маъсул ходимлари томонидан янги бозор ҳудудида "Кибержиноятга қарши кураш” ойлиги доирасида аҳолини огоҳлантиришмоқда.

"Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Маҳаллий аҳолига ойликни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Электрон тўлов воситаларидан хавфсиз фойдаланиш, шахсга доир маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш ва улардан ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик, товламачилик, киберзўравонлик каби қилмишлар содир этишнинг олдини олиш, тақиқланган контентларга қарши рақамли иммунитетни шакллантириш каби йўналишларда  маълумот бериб ўтилди.

Text to speech