“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги — «Cyber-month» доирасида семинар ташкил этилди
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри АГРО банк биносида ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмаси ва Сирдарё вилояти Марказий банк томонидан, Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги доирасида ташкил этилган навбатдаги семинар. “Кибермаданиятни юксалтиришнинг долзарб аҳамияти” мавзусига бағишланди. Семинар давомида Замонавий дунёда янги технологиялар, электрон хизматлар бизнинг кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланганлиги жамият кундан-кун ахбороткоммуникация технологияларига тобора кўпроқ қарам бўлиб бораётганлигини ҳисобга олиб, ушбу технологияларни ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш миллий манфаатлар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва жуда муҳим мавзуга айланганлиги бугунги кунда ахборот жамиятини ривожлантиришнинг зарурий шарти бу киберхавфсизлик билан боғлиқ эканлиги такидлаб ўтилди.
Шу сабабли “Фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда «кибергигиена»ни шакллантириш” зарурлиги ва бу борада ҳамкорликда иш олиб боришлик тушунтирилди.