2 Июл 2024 йил 984

«Кибермаданиятни юксалтириш» тарғибот ойлигига старт берилди

Гулистон шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида 1 июлидан 31 июлига қадар Сирдарё вилоятида Кибермаданиятни юксалтириш-комплекс тарғибот-ташвиқот ойлигини самарали ўтказиш, ойлик доирасида ташкил этиладиган тадбирлардан кўзланган мақсадга қаратилган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги ҳамда ички ишлар бошқармасининг масъул раҳбарлари, ойлик доирасида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари журналист, блогер ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Масъуллар томонидан ойлик доирасида фуқароларимизни кибермаданиятини ошириш мақсадида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар ҳамда танловлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Унга кўра ой давомида «Энг фаол маҳалла», «Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман», «Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг», «Энг яхши миллий контент», кибержиноятларга қарши биргаликда курашамиз каби йўналишларда танловлар, киберспорт мусобақалари ҳам ташкил этилади.

Матбуот анжумани якунида журналист ва блогерлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олишди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech