“Кибермаданиятни юксалтириш” ойлиги доирасида Гулистон шаҳрида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Гулистон шаҳри ҳокимлиги мажлислар залида “Кибермаданиятни юксалтириш” ойлиги доирасида амалий семинар ўтказилди. Тадбирда Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Боҳодир Сайитназаров томонидан семинар иштирокчиларига замонавий кибертаҳдидлар, киберфирибгарлик усуллари ва турлари тўғрисида маъруза ва тақдимот материаллари орқали батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек, семинар давомида банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари статистикаси келтириб ўтилди ҳамда бундай фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун ҳар бир ходимлар риоя қилиши лозим бўлган тавсиялар бериб ўтилди.
Тадбир жонли мулоқот тарзида ўтказилиб, унинг якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди. Ойлик доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари шаҳарнинг хар битта маҳаллаларида фаол давом эттирилмоқда.