«Кибермаданиятни юксалтириш» ойлиги доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Сайхунобод туманида бўлиб ўтган тадбир юзасидан
Сайхунобод туманида 2 июль куни Сирдарё вилоятида Кибермаданиятни юксалтириш-комплекс тарғибот-ташвиқот ойлигини доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда ички ишлар бошқармаси ҳамда туман ички ишлар бўлимининг масъул раҳбарлари, ойлик доирасида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари журналист, блогер ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Масъуллар томонидан фуқароларимизни кибермаданиятини ошириш мақсадида маърузалар ҳамда видео рўликлар намойиш этилди. Қолаверса ой давомида «Энг фаол маҳалла», «Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман», «Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг», «Энг яхши миллий контент», кибержиноятларга қарши биргаликда курашамиз каби йўналишларда танловлар, киберспорт мусобақалари ташкил этилганлиги ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир якунида фуқаролар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олишди.