10 Ноябр 2022 йил 259

“Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари фахрийлари учун саёҳат ташкил этилди.

Мамлакатимизда юртбошимиз ташаббуси билан кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш, шунингдек уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, нуронийларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ҳар йили ноябрь ойи “Кексалар учун туризми ойлиги” этиб белгиланган.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 8 ноябрь куни Сирдарё вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилиб ҳозирги кунда нафақада бўлган фахрийлар учун Тошкент вилоятида жойлашган “Янги Ўзбекистон” боғи, «Зангиота» зиёратгоҳи ва Тошкент шаҳрида жойлашган “Темурийлар тарихи” давлат музейи ҳамда “Адиблар хиёбони”га саёҳат уюштирилди.

Ушбу саёҳат давомида “Янги Ўзбекистон” боғида барпо этилган сокин ҳудуд ва фавворалар, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳи, умумхалқ байрамлари, маъданий-маърифий тадбирларни ўтказишга мўлжалланган 5 минг ўринли очиқ амфитеатр, юртимизнинг 3 минг йиллик тарихини, халқимизнинг миллий ўзлигини, Ўзбекистоннинг янги қиёфасини намоён этган “Истиқлол мажмуаси” фахрийлар онгида миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром ҳис-туйғуларини ошириш билан бирга, Ўзбекистон халқининг бой тарихини чуқурроқ ўзлаштиришига сабаб бўлди.

Шунингдек, “Темурийлар тарихи” музейига ташриф давомида Темурийлар сулоласи даврида Ўзбекистон тарихи, музей фондидаги 3 мингдан ортиқ экспонатлар, ўрта асрларга оид заргарлик буюмлари, кийим-кечаклар, мусиқа асбоблари, меҳнат анжомлари, мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлган Усмоннинг Қуръон нусхаси, Амир Темур ва унинг авлодларининг Европа мамлакатлари монархлари билан бўлган ёзишмалари, буюк саркарда тасвирланган расмлар, миниатюралар, мамлакатимизда Темурийлар сулоласи томонидан қурилган машҳур иншоотларнинг макетлари фахрийларда катта таассурот қолдирди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech