30 Ноябр 2023 йил 4013

“Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари фахрийлари учун саёҳат ташкил этилди.

Мамлакатимизда юртбошимиз ташаббуси билан кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш, шунингдек уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, нуронийларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Салкам 3000 йиллик тарихга эга бўлган ва ҳамиша навқирон Самарқанднинг қайси бир гўшасига назар солманг, улкан яратувчилик ва бунёдкорлик ишларига кўзингиз тушади. Ҳудудда сақланган ва халқимиз томонидан асрлар давомида эъзозланиб келинаётган археологик ёдгорликлар ва меъморий обидалар инсонга маънавий озуқа улашади.

Хусусан, ҳукуматимизнинг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан мамлакатимизда 1-ноябрдан 30 ноябрга қадар “Кексалар туризми ойлиги” этиб белгиланган. Шу боисдан, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилиб ҳозирги кунда нафақада бўлган фахрийларнинг Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳат қилишлари учун имкон яратилди.

Саёҳат давомида шаҳарнинг қадимий сержило меъморчилик обидалари билан танишдилар. Кўҳна обидаларни зиёрат қилгач, фахрийларлар Самарқанд тарихига оид экспонатларни кўздан кечирдилар.

Келгусида ушбу саёҳат биргина Самарқанд шаҳрида эмас, балки республикамизнинг турли диққатга сазовор масканларида ҳам ташкиллаштириш режа қилинди.

Text to speech