13 Октябр 2022 йил 262

“Кексалар ҳафталиги” доирасида Мирзаобод тумани ИИБда ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар замирида халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти, ёшларнинг порлоқ келажагини таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам. Жамиятимизнинг асосий таянчи, ишончи ва пойдевори бўлган ёш авлодни баркамол қилиб ўстириш, уларга йўл йўриқ кўрсатишда фахрий устозларнинг ўрни ва аҳамияти катта. Уларнинг кўп йиллик самарали меҳнати ҳозирда ҳар бир соҳада хизмат қилиб келаётганлар учун ибрат мактаби.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ўринбосари генерал-майор А.Икрамов томонидан тасдиқланган режа асосида жорий йилнинг 12 октябрь куни Мирзаобод тумани ИИБда ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари, истеъфодаги полковник М.Мирфайзиев ва Ў.Ахмедовлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Шунингдек, ушбу учрашувда Бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Қ.Шерматов, Бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси истеъфодаги подполковник Ў.Болтабоев, Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги полковник Ю.Тошбоев, Фахрийлар кенгаши аъзолари ҳамда туман ИИБ ходимлари иштирок этдилар.

Учрашувда сўзга чиққанлар муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан ёш авлодни тарбиялашда «устоз-шогирд» анъанасига амал қилиш, устозларни улуғлаш, уларни орттирган тажрибаларидан унумли фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани, юртимизда фахрийларга кўрсатилаётган эҳтиром, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик, ўз навбатида фахрийлар ҳам ёшларда ватанга муҳаббат, Президентга садоқат туйғуларини янада чуқурроқ сингдириш мақсадида “Уч авлод учрашуви” каби қатор тадбирларда ёшлар ва ходимларнинг касб маҳорати ва тажрибасини оширишга ўз ҳиссасини қўшиб келаётганини таъкидлади.

Тадбир якунида фаол фахрий ходимлар ИИВ Фахрийлар кенгашининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шундан сўнг ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзолари билан биргаликда Ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилиб нафақага чиққан ижтимоий ҳимояга муҳтож фахрийларнинг холидан хабар олиниб уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди.

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ҳар бир ходимни ватанига, халқига ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech