16 Сентябр 2022 йил 291

«Касбий тайёргарлик ойлиги» доирасида «Ҳуқуқий Заковат» ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 07 сентябрь кунидаги 198-сонли фармойишига асосан жорий йилнинг 10 сентябрь кунидан 10 октябрь кунига қадар Ички ишлар органларида ўтказилаётган «Касбий тайёргарлик ойлиги» доирасида жорий йилнинг 15 сентябрь куни Гулистон тумани Ички ишлар бўлимининг ташаббуси билан ички ишлар органларида ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод — мактаб ўқувчилари ўртасида ходимлар ва ёшларни маънавий-маърифий билим савиясини юксалтириш, юқори касбий тайёргарликка эга, жисмонан ва маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш, уларни ўқитиш орқали республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти тушунтириш, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари ва мактаб ўқувчиларининг интеллектуал билим ва салоҳиятини ошириш мақсадида Сирдарё вилояти Гулистон тумани Ахборот-кутубхона марказида Гулистон тумани Ички ишлар бўлимининг ходимларидан ташкил топган жамоа, Гулистон тумани Халқ таълими бўлими ходимларидан таркиб топган жамоа ва Гулистон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 14-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар ўртасида «Ҳуқуқий Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.

Муросасиз баҳсларга бой ва қизғин ўтган «Ҳуқуқий Заковат» ўйинида жамоа иштирокчилари ўртасида Ҳайъат аъзолари томонидан берилган ҳуқуқий саволлар асосида турли жавоблар тақдим қилинган бўлсада, ҳайъат аъзолари томонидан муносиб тўғри жавоблар одилона ҳисоблаб борилди. Энг кўп овоз тўплаган ғолиб жамоалар ИИБ бошлиғининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

«Касбий тайёргарлик ойлиги» доирасида ташкил этилган бу каби ҳуқуқий-интеллектуал тадбирлар бундан кейин ҳам давом этиб, ҳар бир ходимни тезкор ва ҳозиржавоб бўлишлигини таъминлайди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech