15 Сентябр 2022 йил 252

 “Касбий тайёргарлик ойлиги”доирасида Сирдарё тумани ИИБ ходимлари билан спорт машғулоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 07 сентябрь кунидаги Ички ишлар органларида 2022 йил 10 сентябрь кунидан 10 октябрь кунига қадар “Касбий тайёргарлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги 198-сонли фармойишига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон Фармонида Республика аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, «Воркоут» (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланганлиги ҳамда ҳафтада камида бир мартда раҳбар ва барча ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланиши, оммавий спорт мусобақаларини байрамона руҳда ва «шоу» кўринишида ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилганлиги, шу муносабат билан, ички ишлар органларида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, шунингдек жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил этиш мақсадида Сирдарё тумани ИИБ ходимларига туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт мутахассислари иштирокида спорт машғулотлари ўтказилиб, Спорт машғулотига Сирдарё вилояти Касбий тайёргарлик бўлими бошлиғи майор J.Muxtorov ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги  масъул ходими майор Д.Тўлагановлар ташриф буюриб, ходимларга 2022 йил 10 сентябрь кунидан, 10 октябрь кунига қадар Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 07 сентябрь кунидаги Ички ишлар органларида “Касбий тайёргарлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги 198-сонли фармойишига асосан “Касбий тайёргарлик” ойлиги ўтказилаётганлиги, ушбу ойлик давомида ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан қўйилган талаблар, амалга оширилиши лозим бўлган машғулотлар билан таништириб, ходимларга барча керакли назарий ва амалий тушунчаларни бериб ўтди. Шундан сўнг ИИВ ва ИИБ масъул ходимлари иштирокида спорт мутахассислари томонидан  ходимлар билан спорт машғулотлари ўтказилиб, тўцинга тортиниш ҳамда 100 метрга югуриш бўйича синовлар қабул қилиб олинди.

 Сирдарё тумани ИИБ

Text to speech