15 Сентябр 2022 йил 711

“Касбий тайёргарлик ойлиги”доирасида Гулистон шаҳар ИИБ ходимлари билан саф тайёргарлиги ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг “Саф низоми” ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 08 август кунидаги “Ички ишлар органларида формали кийим-бошни кийиб юриш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги 232-сонли буйруғи талаблари ижросини таъминлаш, Ички ишлар органлари ходимларининг саф тайёргарлигини мустаҳкамлаш, ходимларнинг сафда юриш, формали кийим-бош кийиш қоидаларига тўлиқ риоя этишларини таъминлаш мақсадида Гулистон шаҳар ИИБ саф майдонида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 07 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисидаги 198-сонли Фармойиши талаблари ижроси доирасида Гулистон шаҳар ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан 2022 йил 15 сентябрь, пайшанба куни соат 08:00дан, 09:00га қадар саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулоти ўтказилди.

Ўтказилган саф кўригида ходимларнинг хизмат гувоҳномаси (шундан, амал қилиш муддати ва эгаллаб турган лавозимига тўғри келиши), ҳуштаги, дастрўмоли, шахсий жетони борлигига, ташқи кўриниши, жумладан, соч-соқоли олинганлиги, формали кийим-боши буйруқ талаблари асосида кийилганлиги, шеврон ва погонлари ўрнатилган тартибда тақилганлигига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада камчиликларга йўл қўйган ходимларга аниқланган камчиликларини дарҳол бартараф этиб, ахборот беришлари лозимлиги тушунтирилди.

Саф кўриги вақтида ходимларга ИИВнинг 2019 йил 08 августдаги 232-сонли буйруғининг “Ички ишлар органларида формали кийим-бошни кийиб юриш Қоидаларининг:

-5-бандида: “Кундалик формали кийим-бош – кундалик хизмат фаолиятида бевосита аҳоли билан ишлашда (тезкор ва тергов бўлинмаларидан ташқари), хизмат йиғилишларида, ўқитувчилар дарс машғулотларида, шунингдек, бўлинмаларнинг соҳасидан қатъий назар раҳбарлар таркибига кирувчи ходимлар томонидан мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ кийилади”;

-10-бандида: “Йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказишда кийиладиган формали кийим-бошлар Ички ишлар органлари бошлиқлари томонидан белгиланади”;

-11-бандида: “Формали кийим-бош белгиланган талабларга жавоб бериши ҳамда ҳар томонлама нуқсонсиз ҳолатда кийиб юрилиши лозим. Ходимларнинг формали кийим-бошни ушбу Қоидаларда назарда тутилмаган, ўзгартирилган ҳамда тартибга келтирилмаган, тозаланмаган, шунингдек, фуқаролик кийими билан аралаш ҳолда кийиб юришига йўл қўйилмайди”;;

-15-бандида: “...сафдор ва сержантларнинг тантанали ва кундалик формали кийим-боши кўйлакларининг пастки қисми резина чоки билан тикилмаган бўлади”;

-22-бандида: “Формали кийим-бошнинг пойабзали қора рангда бўлиши ҳамда қора ёки тўқ кўк рангли пайпоқ билан кийилиши лозим”;

-23-бандида: “Ходимлар формали кийим-бошни ва формали кийим-бош сирасига кирмайдиган кийимларини ташқи кўриниши (соч, соқоли) тартибга келтирилган ҳолда кийиб юришлари лозим”-деган қоида мустаҳкамлаб қўйилганлиги;

-бундан ташқари, “Фуқаролик кийимида хизмат ўтовчи ходимлар қоида тариқасида, куз-баҳор мавсумида классик бичимдаги қора ёки тўқ кўк ёхуд ҳаворанг рангли бир хил тусдаги костюм ва шим кийиб юришлари лозим. Фуқаролик кийимида хизмат ўтовчи ходимларга хизмат вазифаларини бажариш вақтида сиртқи қисмида ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи, савдо белгиси ёхуд бошқа ёзувлар тушурилган костюм, шим, жемпер, жилет ёки кўйлак кийиб юриш тақиқланади. Мазкур қоидалар функционал вазифаларини бажаришда конспирация талабларига мувофиқликни таъминлаш зарур бўлган ҳолларда тезкор хизмат ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди”, дея белгилаб қўйилганлиги тўлиқ етказилди.

Саф кўригидан сўнг, шахсий таркиб билан саф тайёргарлиги машғулоти ўтказилиб, машғулот давомида ходимларнинг жамоа бўлиб сафда юриш, сафдан чиқиш, бошлиққа (командирга) ҳарбийча салом бериш, бошлиқ (командир)нинг олдига келиш ва бошлиқ (командир)нинг олдидан кетиш каби саф тайёргарлиги амаллари бажарилди.

 Гулистон шаҳар ИИБ

Text to speech