15 Сентябр 2022 йил 245

“Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида Сирдарё туман ИИБ ходимлари билан «Ситуацион» машғулот ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 07 сентябрь кунидаги Ички ишлар органларида 2022 йил 10 сентябрь кунидан 10 октябрь кунига қадар “Касбий тайёргарлик ойлиги” ни ўтказиш тўғрисидаги 198-сонли фармойишига асосан 2022 йил 14 сентябрь куни ходимларнинг интеллектуал билимини ошириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатларни тўғри шарҳлаш ва уларда самарали фойдаланиш бўйича касбий билим ва кўникмаларни янада ошириш  мақсадида туманида ИИБ ходимларига «Ситуацион» машғулот ўтказилди. Ушбу дарс машғулотида ходимларнинг жанговар ва ўз ихтисослигига оид бошқа вазифаларни бажаришда зарур бўладиган жисмоний сифатларни талаб даражасида сақлаш янада ривожлантириш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан моҳирона фойдаланиш мустаҳкамлаш мақсадида Сирдарё тумани ИИБ тергов-тезкор гуруҳи билан Ситуацион ўқув машғулотлари давомида содир этилган ўғирлик жиноятида ИИО ходимларининг  биринчи навбатда амалга оширилиш лозим бўлган ишлари ва вазифаларига алоҳида эътибор қаратилиб тергов-тезкор гуруҳи касбий ва амалий фаолиятига баҳо берилди.

 Сирдарё тумани ИИБ

Text to speech