Кафеда жанжал кўтарган аёлларга жазо белгиланди
Сайхунобод тумани Фаровон маҳалласида жойлашган кафеда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, жанжал кўтарган аёллар билан Сахҳунобод тумани ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор M.Нармуратова ва профилактика инспектори катта лейтенант A.Бабаяровлар профилактик суҳбат ўтказишди.
Ушбу аёлларга тарбиявий ва ҳуқуқий тушунчалар берилди. Фуқаро С.О Сайхунобод туманида яшасада, унинг шериги Ш.У Гулистон туманида яшашлиги аниқланди. Улар кафега овқатланиш мақсадида келган. Кафе эгалари билан ўзаро келишолмай қолиб, туман ИИБга хабар беришган. Шундан сўнг уларни туман ИИБ биносига олиб келишлиги тушунтирилганда, ИИБ масъул ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатишган.
Фуқаро С.О ва Ш.У ларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлштирилиб, суд томонидан уларга нисбатан жазо тайинланди.
Фуқаро С.Ога 5 сутка маъмурий қамоқ, фуқаро Ш.Унинг ёлғиз она эканлигини инобатга олиб, унга энг кам ойлик маошининг беш баробарида жарима жазоси тайинланди.