15 Октябр 2021 йил
640
Жиноят қидирув ходимлари томонидан қаровсиз қолдирилган дорихонадан уяли телефон ўғирлаган шахс қўлга олинди.
Жорий йилнинг йилнинг 10 октябрь куни соат 17:00ларда номаълум шахс Янгиер шаҳар, З.Бобур МФЙ, З.Бобур кўчасида жойлашган «БEҲЗОД-ФАРМ-ЯНГИЕР» МЧЖ қарашли дорихонадан нархи 3.950.000 сўмлик “SАMSUNG А31» номли уяли телефон аппаратини ўғирлаганлиги юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ Навбатчилик қисмига хабар келиб тушади. Ушбу хабар юзасидан жиноят қидирув ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни К. Р содир этганлиги аниқланиб, қонун устуворлиги таъминланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.