18 Март 2023 йил 285

Жиноят иссиқ изида фош этилди.

Гулистон шаҳар ИИБга ариза билан фуқаро Қ.Э мурожаат қилиб, аризасида номаълум шахс яшаш уйига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, девор ошиб кириб, яшаш уйининг ётоқхонасида бўлган жовон ичидан, 2.000.000 млн сўм пули ва 1 дона нархи 2.300.000 сўмлик аёллар тилла буюмини ўғирлаб, жами 4.300.000 сўм миқдорида моддий зарар етказганлигини маълум қилган. Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни Жиззах вилояти Янгиобод туманида яшовчи Ҳ.Ж содир этганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Ҳ.Ж га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-м 2-қ “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech