27 Август 2021 йил 366

ЖИБ Боёвут тумани суди томонидан Боёвут тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган назорат остидаги шахслар жазодан муддатидан илгари шарти озод этилди.

Боёвут тумани ИИБ бошлиғининг тақдимномасига асоан Пробация гуруҳи ҳисобида аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидаги шахслар ЖИБ Боёвут тумани суд мажлисида кўриб чиқилди.

Жумладан, Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ўтаётган Боёвут тумани Ифтихор МФЙда яшовчи, Б.Б ўталмай қолган 1 йил 1 ой жазосидан ҳамда Боёвут тумани Олмазор МФЙда яшовчи Қ.З 1 йил 1 ой 15 кун тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли озод этилиш учун тақдимнома киритилди.

Бундан ташқари озодликни чеклаш жазоси тайинланиб Боёвут тумани Янги авлод маҳалласида яшочи назорат остидаги шахс Х.Э ўталмай қолган 9 ой 6 кун ўталмай қолган жазосидан, Боёвут тумани Марказ МФЙда яшовчи Э.А 5 ой 24 кун  ўталмай қолган жазосидан озод этилиши учун Боёвут тумани ИИБ бошлиғининг тақдимномаси киритилди.

Шунингдек, назорат остидаги шахслар Боёвут тумани Фарход МФЙда яшовчи А.Б, Боёвут тумани Тинчлик МФЙда яшович Ж.Б, Боёвут тумани Учтурғон МФЙда яшовчи Т.Р, Боёвут тумани Дўслик МФЙда яшовчи, Т.Млар ўзларининг шахсий илтимосномаси ЖИБ Боёвут тумани суди томонидан ўрганилиб чиқилиб, 4 нафари ўзининг илтимосномасига асосан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан, 4 нафари ИИБ бошлиғининг тақдимномасига асоан жами 8 нафари назорат остидаги шахслар ЖИБ Боёвут тумани судининг ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан олдин жазо ўташдан шартли озод этилди.

Ўтказилган судда ЖИБ туман судининг раиси Шухрат Исмаилов, суд котиби Бегзод Бектураев, туман прокурорининг ёрдамчиси Бўронов Мухаммад Немат ўғли, Боёвут туман ИИО Пробация гуруҳи катта инспектор катта лейтенант У.М.Тоғаев, инспектори Ф.А.Мирзаевлар ва 10 нафар назорат остидаги шахслар иштирок этди.   

         Боёвут туман ИИО Пробация гуруҳи   

Text to speech