20 Октябр 2022 йил 240

Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари шаҳар ҳудудида жойлашган маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганди.

Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари майор Б.И.Худайбергенов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-январдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4102 Қарори ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилаётган сайёр қабулларда аҳоли турмушида учраётган тўсиқлар, муаммолар ҳамда уларни ечими бўйича таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланиб келинмоқда. Ушбу сайёр қабулда аҳоли томонидан асосан маҳалладаги электр устунларини, ичимлик суви тармоқлари, имтиёзли кредит олиш, болалар спортини ривожлантириш, маҳалладаги Ички йўлларни таъмирлашда амалий ёрдам бериш каби масалаларида мурожаатлар келиб тушмоқда.

Бу каби учрашувлардан кейин аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бирини ижроси таъминланиши бўйича 3-сектор раҳбарияти томонидан шаҳсан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Шаҳар ИИБ бошлиғининг топшириғига асосан Янгиер шаҳар “Маърифат” МФЙ, Тинчлик кўчасига аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 2 та юк машинасида тош-шағал тўкиб текистлаб йўл қилиб берилди, Янгиер шаҳар “НаврузободМФЙ, А.Навоий гузари кўчасига аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 4 та юк машинасида тош-шағал тўкиб текислаб йўл қилиб берилди, Янгиер шаҳар “Бинокор” МФЙ, Боғишамол кўчасига аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 4 та юк машинасида тош-шағал тўкиб текислаб йўл қилиб берилди.

Text to speech