Жиноят хақиқати ва адолати
Эркин Дадабоев бир маротаба суднинг қора курсисига ўтирган бўлсада қилмишидан тўғри хулоса чиқармади.Ўзгаларнинг чўнтагидаги нарсаларини умариб , енгил хаётни танлади. Жорий йилнинг 8- декабр куни Гулистон шахрининг тараққиёт махалласи Навоий шох кўчасида жойлашган савдо расталари томон кетаётган фукаро Зилола Мамазокированинг чўнтагидаги уяли алоқа апаратини ўмаради. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидек бу кимсага даромад топишнинг осон йули ёқти шекилли, ўзгаларнинг мол мулкини талон тарож қилишни ўзига касб қилиб олди. Ўзининг жиноий харакатини яна давом эттириб, шу куни Қизлархон Бўримбоеванинг чўнтагидан уяли алоқа апаратини ўғирлаб воқеа жойидан яширинади.Хозирги кунда Эркин Дадабоевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169- моддаси 3- қисми а банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.