15 Январ 2024 йил 2508

Ширин шаҳрида умумтаълим мактаблари ҳамда коллеж ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик танлови ўтказилди.

Ширин шаҳар ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан 2024 йил — Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили ва 14 январь — “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан шаҳримиздаги умум таълим мактаблари ҳамда коллеж ўқувчилари орасида “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик танлови ўтказилди.

Ушбу тадбирда ҳар бир жамоадан 5 нафар иштирокчилар ўзларининг ўқув даргоҳи шарафини ҳимоя қилишди. Жамоалар 3 та шарт бўйича беллашиб, ИИБнинг малакали ҳуқуқшунослари жамоаларнинг рақобатини одилона баҳолаб боришди. Якуний натижаларга кўра:

Ширин шаҳар 1-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 1-ўринни;

Ихтисослаштирилган мактаби жамоаси 2-ўринни;

Ширин энергетика коллежи жамоаси 3-ўринни эгалладилар.

Танлов ғолиблари Ширин шаҳар ИИБ бошлиғининг эсдалик совғалари билан тақдирланиб, эсдалик учун фотосуратларга тушишди. Ширин шаҳар ҳудудида Вояга етмаган орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш, уларга қарши муросасиз курашиш, ёшларни она ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш учун юқоридаги каби тадбирлар келгусида давом эттирилади.

Text to speech