21 Июн 2022 йил 253

«Интизом ойлиги»да Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари хизмат қилаётган аёл ходималарига психологик тренинглар ташкил этилди.

Мамлакатимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби ички ишлар органларида ҳам хотин-қизларга нисбатан алоҳида ҳурмат эътибор қаратилиб, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 07 июнь кунидаги «Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда «Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити» шиори остида «Интизом ойлиги»ни ўтказиш тўғрисида»ги 135-сонли Фармойишига асосан Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари психолог-мутахассислари томонидан вилоятнинг барча соҳавий хизматлари ҳамда ички ишлар бўлимларида хизмат олиб бораётган аёл ходималар билан психологик тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Ҳам оиласининг ҳам ички ишлар органларидаги машаққатли хизмат фаолиятини бирдек олиб бораётган Тўмарис издошлари ҳар жабҳада намуна ва ўрнак бўлиши, касбий фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган руҳий ҳолати, иродавий хусусиятлари ва қобилиятларини янада мустаҳкамлаш, оила турмуш-тарзида фарзанд тарбиясида, эр-хотин муносабатларида юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва тўсиқларни енгиб ўтишга қаратилган психологик тренинг машғулотлари ўтказилди.

Шунингдек, тадбир давомида ходимларга «Раҳбар маънавияти», «Раҳбар психологияси» мавзулари билан биргаликда «Ҳиссий-эмоционал барқарорликни таъминлашга бўйича тавсиялар», «Ўзини-ўзи бошқаришнинг психологик усуллари», «Ходималарда коммуникатив хусусиятларини шакллантириш» мавзуларида қўшимча маълумотлар ҳамда зарурий тавсиялар берилди.

Ўзининг касбий фаолиятида гендер тенгликни, хотин-қизларнинг жамиятда турган ўрни ва роли муҳимлиги таъминлаш, аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни кафолатлашда тиниб билмаётган соҳанинг жонкуяр фидойи хотин-қизлари учун бу каби ўтказилган тадбирлар келгусида уларнинг хизмат фаолиятида ўзининг самарасини беришга шубҳа йўқ.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech