27 Июн 2022 йил 313

“Интизом ойлиги” доирасида Сирдарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар билан олиб борилаётган ишлар

“Интизом ойлиги” доирасида Сирдарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар билан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

Вилоят ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар билан хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш борасида йиғилиш ўтказилди.

Вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар билан ўтказилган мазкур йиғилишда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, тизимда хизмат қилаётган хотин-қизларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини ошириш, улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган интизом бузиш ҳолатларининг олдини олиш, ўз хизмат вазифаларини бажаришга сидқидилдан ёндашиш, ҳамкасбларига ўрнак бўлиш, ўз устида тинимсиз ишлаш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўтказилган тадбир давомида, эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олишда кўрсатган жасоратлари, жамоат ишларида фаол, оила ва жамият ҳаётида ташаббускор бўлиб, ҳамкасбларига ўрнак келаётган 4 нафар ходимага бошқарма бошлиғининг фахрий ёрлиқлари, шунингдек, жамоат ишларида фаол бўлиб, ўз устида ишлаб намунали хизмат қилаётган, мусобақаларда фахрли ўринларни қўлга киритиб келаётган 3 нафар ёш ходималарга бошқарма бошлиғининг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, хотин-қизлар билан олиб борилган якка тартибдаги суҳбат, хизмат жойларига бориб ўрганишлар давомида уларга  қонунийлик, хизмат ва ижрочилик интизомига риоя қилиш борасида тушунтиришлар берилиб, хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech