22 Июн 2022 йил 257

«Интизом ойлиги» давомида Гулистон тумани ИИБда ходимлар учун психологик-тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 07 июнь кунидаги «Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш ҳамда «Темир интизом ва ҳалоллик-муваффақият калити» шиори остида «Интизом ойлиги»ни ўтказиш тўғрисида»ги 135-сонли Фармойишига асосан Гулистон тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари майор А.Ғиёсов ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ психолог-мутахассислари ташаббуси билан Гулистон тумани ИИБ ходимларига психологик тренинг машғулотлари ташкил этилди.

«Раҳбар маънавияти», «Раҳбар психологияси» мавзулари билан биргаликда «Ички ишлар органлари ходимларининг психологик хусусиятларини ривожлантириш», «Ходимларда коммуникатив хусусиятларини шакллантириш» мавзуларида дарс машғулотлари ўтказилиб, зарурий тавсиялар берилди.

Мазкур тадбирга Гулистон тумани Халқ таълимида фаолият юритаётган малакали психологлар жамоаси вакиллари Наима Абдуллаева ҳамда Санобар Умматовалар таклиф этилиб, улар томонидан ходимларнинг иродавий хусусиятларини мустаҳкамлаш, зўриқиш, стресс ва тушкунлик ҳолатларини олдини олишга ҳамда фавқулодда экстремал вазиятларда қарор қабул қобилиятини шакллантиришга қаратилган психологик тренинглар ўтказилиб, шахсий таркибнинг ақлий салоҳияти, теран фикрлар даражаси, дунёқараши, жанговар-жисмоний хусусиятларини янада ривожлантириш бўйича психологик маслаҳат ҳамда тавсиялар берилди.

Ушбу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, ходимларнинг руҳий ҳолатини, жамоадаги маънавий-руҳий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш, ходимлар ўртасидаги ўзаро соғлом психологик муносабатни мустаҳкамлашдан иборатдир.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech